Logo

Хитойдан табрик: 2025 йил Хитой–Ўзбекистон муносабатларининг янги босқичини бошлаб берди

Декабрь 29, 2025. 19:10 • 52 сония

103
Хитойдан табрик: 2025 йил Хитой–Ўзбекистон муносабатларининг янги босқичини бошлаб берди

ПЕКИН, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Сунь Лицзе ўзбек халқини кириб келаётган янги йил билан табриклади:

– Яқинда Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрдим. Бу саёҳат менда чуқур таассурот қолдирди. Шаҳарларда туб ўзгаришлар рўй берди, ҳамма жойда ҳамжиҳатлик, ўзаро тотувлик муҳити ҳукм сурмоқда, турли қурилиш лойиҳалари шиддат билан амалга оширилмоқда.

Хитой ишбилармон доиралари Ўзбекистонда кўплаб инвестициявий лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Бу мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётганидан далолат беради.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки давлатнинг стратегик шериклиги ривожланмоқда. Бундай ислоҳотлар нафақат икки мамлакат халқлари учун, балки бутун минтақа тинчлиги, барқарорлиги ва равнақига хизмат қилади.

2025 йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилмоқда, ҳар томонлама стратегик шериклик мустаҳкамланмоқда, сармоявий ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланмоқда. Кўплаб хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистонга сармоя киритиш ва бизнес қилиш учун келмоқда.

Кириб келаётган 2026 йил арафасида барча Ўзбекистон фуқароларига Янги йил табригимни йўллайман. Чин дилдан бахт-саодат, фаровонлик ва барча кўзланган мақсадлар рўёбини тилайман!

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш