Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳеч бир бола ва ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун фаровон келажак йўлида бирлашишга чақирди

Октябрь 22, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 89

САМАРҚАНД, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Бутунжаҳон саммити доирасида болалар саратони бўйича “Соғайишдан фаровонлик сари” мавзусидаги II Халқаро конгресс бўлиб ўтаяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Конгресс Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкология мактаби вакиллари, хорижий университет клиникалари ва етакчи тиббиёт марказлари, халқаро ва миллий илмий ҳамжамият ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда сўзга чиққан Зироат Мирзиёева дунё ҳамжамиятини, ҳукуматларни, олимлар ва инсонпарвар ташкилотларни аниқ ва кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатлар йўлида бирлашишга чақирди: “Дард ва касаллик сиёсий чегара, миллат ёки даромад танламайди. Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!”.

“Меҳрли Мактаб” ўқувчиларининг чиқиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Болалар ўз ҳаётий ҳикоялари билан бирга бутун дунё болаларининг умидларини ҳам етказди. Улар туфайли конгресс иштирокчилари даволаниш натижаларига бир лаҳза бўлса-да, кичик беморнинг нигоҳи билан – унинг беқиёс иродаси ва чексиз миннатдорлик туйғуси орқали назар ташлаш имконига эга бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш