Москвадан муносабат: ТХИФнинг оммалашиши Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ортиб бораётганидан далолат
Июнь 21, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 79
МОСКВА, 21 июнь. /“Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими, Жамоатчилик дипломатияси ва жаҳон сиёсатини таҳлил қилиш маркази директори Александр Воробьёв “Дунё” ААга 16–18 июнь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Тошкент халқаро инвестиция форуми йил сайин нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим иқтисодий мулоқот майдонига айланиб бормоқда.
Бу Ўзбекистон раҳбарияти томонидан форумни юқори даражада ташкил этиш ва унинг нуфузини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасидир.
Қолаверса, форумга бўлган қизиқишнинг ортиши мамлакат иқтисодиётининг инвестициявий жозибадорлиги мустаҳкамланиб бораётгани ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро бизнес ҳамжамияти учун тобора муҳим ҳамкорга айланаётганини кўрсатади.
Форумда кўплаб аҳамиятли учрашувлар бўлиб ўтди, муҳим келишувлар имзоланди. Россия ишбилармонлари ҳам форумда фаол қатнашди. Буни Россия Бош вазири Михаил Мишустин бошчилигидаги делегациянинг иштирокидан ҳам билиш мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси