Россиядан муносабат: Москва ва Тошкент ўртасида дўстлик, ишонч ва ўзаро ҳурматнинг энг яхши анъаналари шаклланган

Июнь 06, 2026. 14:00 • 2 дақ

78
Россиядан муносабат: Москва ва Тошкент ўртасида дўстлик, ишонч ва ўзаро ҳурматнинг энг яхши анъаналари шаклланган

МОСКВА, 6 июнь. /“Дунё” АА/. Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларини ўрганиш маркази катта илмий ходими, Замонавий Туркияни ўрганиш маркази директори Амур Гажиев “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 4–5 июнь кунлари Россияга амалий ташрифи ҳамда Петербург халқаро иқтисодий форумида иштироки юзасидан фикр билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу йил “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида ўтаётган Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ)даги иштироки алоҳида аҳамият касб этади.

Россия Президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Россия–Ўзбекистон муносабатлари яхши ривожланмоқда – савдо айланмаси, савдо-иқтисодий алоқалар ҳажми ўсиб боряпти, йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон етакчисининг Буюк Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда қатнашгани муҳим воқеа бўлди.

Ҳозирги кунда Россия–Ўзбекистон муносабатлари кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Ўзбекистон давлат раҳбарининг Россияда бўлиши чоғида икки давлат иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди. Давлат раҳбарлари онлайн тартибда Ўзбекистондаги интеграциялашган АЭСнинг биринчи энергоблоги қурилишига старт берди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, Ўзбекистон SPIEF доирасида кўргазма лойиҳалари ва халқаро опера саҳна асарини ўзида жамлаган кенг кўламли маданий дастурни намойиш этмоқда.

Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг жамоаси жамият ҳаёти ҳамда давлат институтларининг деярли барча соҳаларини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли дастурни амалга ошириш йўлида фаол иш олиб бормоқда – амалда Янги Ўзбекистон бунёд этилмоқда. Ташқи сиёсат йўналишида янги концепция шакллантирилиб, устувор вазифалар қайта кўриб чиқилмоқда, давлатнинг стратегик мақсадларини акс эттирган ҳолда, мавжуд геосиёсий вазиятга янада мос келадиган тамойиллар белгиланмоқда. Тошкент “Шимол–Жануб” халқаро транспорт йўлагига қўшилди, Россия билан ҳамкорликда Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этмоқда, атом электр станциясини барпо этяпти. Айни пайтда Россия ва Ўзбекистон энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида 100 дан ортиқ қўшма инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда.

Назаримда, бундай шароитда Москва ва Тошкент дўстлик, ишонч ва ўзаро ҳурматнинг энг яхши анъаналари руҳида икки томонлама мулоқотни ривожлантиришга интилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш