Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ноябрь 27, 2025. 16:33 • 2 дақ
• 103
МОСКВА, 30 ноябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг кўплаб нуфузли ОАВда ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоровнинг Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлгани ҳақида материаллар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, “РИА Новости”, “Russia Today”, “РБК” ахборот агентликлари, “Московский комсомолец”, “Ведомости”, “Российская газета”, “Комсомольская правда”, “Независимая газета”, “Известия”, “Forbes.Ru” каби етакчи нашрларда ўзбекистонлик шахматчининг ғалабасини кенг ёритди.
Машҳур рус ОАВда айтилганидек, ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубоги мусобақасида энг ёш ғолибга айланди.
Ўзбекистонлик ёш гроссмейстер ҳал қилувчи баҳсда Хитой вакили Вей Йини мағлубиятга учратган. Шундай қилиб, 19 ёшли Жавоҳир 2005 йилда Арманистон байроғи остида 23 ёшида турнирда ғолиб чиққан Левон Аронян рекордини янгилади. У жаҳон чемпионатдаги ғалабаси учун 120 минг АҚШ доллари ишлаб олди.
Эълон қилинган материалларда шахматчининг муваффақиятини Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев Президент олимпиадасининг очилиш маросимидаги нутқини тўхтатиб, Жавоҳир Синдоровни алоҳида табриклагани қайд этилган.
Бундан ташқари, мақолаларда Жавоҳир Синдоров ўн икки ёшида гроссмейстер унвонини қўлга киритгани, 2022 йилда эса терма жамоанинг жаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлишига муносиб ҳисса қўшгани ёзилган.
Шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари 2023 йилда бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон кубогида норвегиялик Магнус Карлсен ғолиб бўлганини ёдга олган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди