Logo

Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди

Ноябрь 03, 2025. 18:49 • 46 сония

83
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди

АР-РИЁЗ, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ар-Риёз шаҳрида ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида ХХ ҳамда аёллар ўртасида XI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Халқаро ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар спорти федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада жами 22 та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари ушбу чемпионатда ҳакамлар ҳайъати сафидан жой олди. Хусусан, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров мусобақанинг бош ҳаками бўлди.

Жаҳон чемпионати қизғин баҳсларга бой ўтди. Барча турлар бўйича якуний натижаларига кўра, юртимиз эркаклар жамоаси умумий ҳисобда 2-ўринни, аёллар жамоаси эса 3-ўринни қўлга киритди.

2022 йилда ушбу мусобақага Самарқанд шаҳри мезбонлик қилганини таъкидлаш лозим. 2023 йилда Туркияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида эса эркаклар терма жамоамиз чемпионликни қўлга киритган эди.

Ёнғин-қутқарув спорти бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига Озарбайжон мезбонлик қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш