Logo

Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди

Ноябрь 02, 2025. 10:39 • 40 сония

67
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди

ОҚТОВ, 2 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида туркий давлатлар вакиллари ўртасида бочче спорт тури бўйича ўтказилган халқаро турнирнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Қирғизистондан жами 30 нафар спортчи иштирок этган мазкур мусобақада Миллий паралимпия терма жамоамиз аъзолари муносиб иштирок этиб, бир қатор йўналишларда совринли ўринларни қўлга киритди.

Хусусан, "BC1 (аёллар)" тоифасида Ҳаётхон Ҳафизова учинчи ўринни, "BC2 (эркаклар)" тоифасида Низомиддин Хайриддинов иккинчи ва Жавоҳирбек Алибеков учинчи ўринни, "BC3 (эркаклар)" йўналишида эса Худойшукур Ёқубов учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, "BC1/BC2" жамоавий беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси Ҳаётхон Ҳафизова, Низомиддин Хайриддинов, Жавоҳирбек Алибеков учинчи ўрин соҳиби бўлди.

­2026 йилда туркий давлатлар вакиллари ўртасида ўтказиладиган бочче спорт турнири эстафетаси Ўзбекистон томонига топширилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш