Ўзбекистон ва Кувайт замонавий бешкураш федерациялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
Февраль 16, 2026. 14:28 • 40 сония
• 51
АЛ-КУВАЙТ, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Кувайт замонавий бешкураш федерацияси ўртасида расмий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар давомида икки давлат федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими (протокол) имзоланди.
Мазкур ҳужжатга асосан, томонлар келгусида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, ўзаро турнир ва мусобақалар ўтказиш ҳамда спорт менежменти соҳасида тажриба алмашишга келишиб олди. Кувайт томонидан федерация президенти, спорт менежменти фанлари номзоди Носир Салим Ал-Валид ушбу ҳамкорликнинг истиқболларини юқори баҳолади.
Замонавий бешкураш 1912 йилдан буён Олимпия ўйинлари дастурига киритилган бўлиб, унда спортчилар қиличбозлик, сузиш, от спорти (сакраш), ўқ отиш ва югуриш йўналишларида беллашади. Кувайтда ушбу спорт тури сўнгги йилларда жадал ривожланмоқда ва минтақадаги илк ихтисослашган академия фаолият юритмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
