Logo

Арманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди

Февраль 16, 2026. 14:49 • 38 сония

72
Арманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Арманистоннинг янги элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Георгий Кочарянни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Георгий Кочарян жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдик. Шубҳасиз, катта салоҳиятга эга кўплаб йўналишлар мавжуд.

Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1995 йил 27 октябрда ўрнатилган.

2026 йил 29 январда Арманистон Президентининг фармони билан тайинланган Георгий Кочарян 2019 йилдан бери Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Арам Григорян ўрнини эгаллади.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш