Logo

Варшавада “Ўзбекистон – кеча ва бугун” маданий кечаси бўлиб ўтди

Февраль 16, 2026. 12:08 • 57 сония

51
Варшавада “Ўзбекистон – кеча ва бугун” маданий кечаси бўлиб ўтди
Варшавада “Ўзбекистон – кеча ва бугун” маданий кечаси бўлиб ўтди
Варшавада “Ўзбекистон – кеча ва бугун” маданий кечаси бўлиб ўтди
Варшавада “Ўзбекистон – кеча ва бугун” маданий кечаси бўлиб ўтди

ВАРШАВА, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Польша пойтахтида элчихона томонидан “Ўзбекистон – кеча ва бугун” номли тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Варшавадаги Маданиятни тарғиб қилиш марказида бўлиб ўтган мазкур учрашувда шаҳар маъмурияти, маҳаллий маданий-гуманитар муассасалар вакиллари, амалий санъат усталари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тарихий обидалар, уларнинг жаҳон маданий меросидаги ўрни, Ўзбекистонда амалга оширилаётган экотуризм ташаббуслари, экологик ислоҳотлар ҳамда замонавий туристик лойиҳалар ҳақида кенг қамровли маълумотларни қамраб олган тақдимот тақдим этилди.

Мулоқот жараёнида ўзбек халқининг маданий анъаналари ва туризм имкониятларини ёритувчи кўргазма бурчаги ташкил этилди. Меҳмонларга миллий ҳунармандлар томонидан яратилган амалий санъат намуналари, анъанавий наққошлик ва ипакчилик маҳсулотлари, ўзбек халқи урф-одатларини акс эттирган фотосуратлар намойиш этилди.

Иштирокчиларга Ўзбекистон тарихи, маданияти ва туризм соҳасидаги имкониятларига бағишланган ахборот материаллари – буклетлар, флаерлар ва махсус нашрлар тарқатилди.

Тадбир мамлакатимизнинг маданий меросини хорижда тарғиб қилиш, туристик салоҳиятини кенг намойиш қилиш ва Ўзбекистон–Польша ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Учрашув якунида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари – сомса, ош ва турли ширинликлар тортиқ этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш