Ўзбекистон ва Венгрия ўзаро сайёҳлик алмашинувни янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилмоқда
Февраль 11, 2026. 16:16 • 47 сония
• 52
БУДАПЕШТ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Миллий иқтисодиёт вазирлиги қошидаги Венгрия сайёҳлик агентлиги бош директори Каталин Фиртл билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва истиқболларини муҳокама қилди.
Икки мамлакат сайёҳлик ташкилотлари ва компаниялари ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтириш, тармоқ даражасида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўз навбатида, венгриялик ҳамкорлар сайёҳлик алмашинувини кўпайтириш, Ўзбекистон ва Венгриянинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, туризм соҳаси вакиллари ўртасида профессионал алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашув доирасида конструктив мулоқотни давом эттириш ва қўшма тадбирларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, томонлар икки мамлакат туризм бизнеси субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирилди.
Музокаралар якунида туризм соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат учрашувларини давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
