Ўзбекистонлик ёш математиклар Ашхободдаги халқаро математика олимпиадасида медалларни қўлга киритишди
Март 30, 2026. 09:56 • 2 дақ
• 50
АШХОБОД, 30 март. /“Дунё” АА/. 24-28 март кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳридаги Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университетида “OMOUS-2026” VI Очиқ халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Эрон, БАА, Россия, Германия, Греция, Венгрия, Нидерландия ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларидан жами 600 га яқин талаба иштирок этди.
Мазкур фан олимпиадасида Ўзбекистондан 28 олий таълим муассасаларидан жами 205 нафар талабалар иштирок этди.
Гуруҳ мусобақалар якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон 10 та жамоавий мукофотни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.
Якка тартибдаги мусобақалар якуний натижаларига кўра, мамлакатимиз жамоаси 103 та медални қўлга киритиб, медаллар сони бўйича 2-ўринни қўлга киритди.
Шу билан бирга, олимпиада доирасида ўзбекистонлик профессор-ўқитувчилар томонидан туркман талабалари учун махсус мастер-класс дарслари ўтказилди.
Ёпилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси номидан Бухоро давлат университети доценти Умида Халикова сўзга чиқиб, тадбирдан олинган таассуротлар ва икки қардош халқ ўртасидаги дўстликни алоҳида таъкидлади.
Ашхободдаги халқаро олимпиада нафақат илмий беллашув, балки турли миллат ёшларининг дўстлиги, ҳамкорлиги ва тажриба алмашинуви майдонига айланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси