Ўзбекистоннинг ОТБ йиллик йиғилишида илгари сурган ташаббуслари Миср ОАВда кенг ёритилмоқда
Май 12, 2026. 13:11 • 2 дақ
• 31ҚОҲИРА, 12 май. /“Дунё” АА/. Мисрнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президентининг Самарқандда бўлиб ўтган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишида илгари сурган ташаббуслари кенг ёритилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, “Al-Ahram Gate”, “Rosa El-Youssef”, “Dar El-Hilal”, “Al Diplomasy”, “Al Diplomasy”, “Sada Elbalad English” каби нашрлар Ўзбекистон етакчисининг асосий ташаббусларига бағишланган мақолаларни эълон қилди.
Миср оммавий ОАВда Ўзбекистон Президентининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш, Марказий Осиёда транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, стратегик муҳим минераллар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда “яшил” кун тартибини илгари суришга оид ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган.
Нашрларда ОТБ шафелигида ривожланаётган мамлакатларда сунъий интеллект кўламини кенгайтириш бўйича махсус дастур яратиш таклифига, шунингдек, Тошкентда “Digital Path for Asia” минтақавий мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, Ўзбекистон томонининг “яшил” энергетикани ривожлантириш, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида рақамли божхона-логистика альянсини шакллантириш, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темирйўл лойиҳасини амалга ошириш, стратегик минералларни етказиб беришнинг барқарор занжирларини яратиш ҳамда хомашёни юқори технологиялар асосида қайта ишлашни ривожлантириш бўйича таклифларининг аҳамияти алоҳида таъкидланган.
Ушбу ташаббуслар минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, рақамли трансформацияни жадаллаштириш ва Осиё мамлакатларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилгани нашрларда қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







