Logo

Хитойдан қутлов: Ўзбекистон билан «Бир макон, бир йўл» концепцияси асосида ҳамкорлигимиз тобора кенгаймоқда

Январ 01, 2026. 10:58 • 2 дақ

50
Хитойдан қутлов: Ўзбекистон билан «Бир макон, бир йўл» концепцияси асосида ҳамкорлигимиз тобора кенгаймоқда

ГУАНДУН, 1 январь. /«Дунё» АА/. Нуфузли «ПК Энвиронмент» компанияси бош ижрочи директори, Гуандун транспорт коммуникация коллежи ректори Я Ло И мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эътироф этиб, Ўзбекистон халқини кириб келаётган янги йил билан табриклади:

– Олий даражадаги учрашувлар чоғида икки давлат раҳбарлари Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, халқлар фаровонлигини таъминлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида кўплаб келишувларга эришди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама жадал ривожланмоқда. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий таъсири Хитой таълим ташкилотлари ва уларнинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликка катта таъсир кўрсатмоқда.

66 йиллик тарихга эга бўлган коллежимиз транспорт соҳасидаги олий касб-ҳунар таълими муассасаси саналади. Коллеж майдони 866 671 метр квадрат. Бу ерда 27 мингдан ортиқ талаба 61 та мутахассислик бўйича таҳсил олади. Таълим даргоҳимиз транспорт соҳасида етакчи стратегияни ташкил этиш бўйича мамлакатнинг тажриба муассасаси ҳисобланади.

Ўзбекистон билан яқин дўстлигимиз 2017 йилдан бошланган. Биз Ўзбекистондаги турли таълим муассасалари билан турли меморандумлар имзолашдан гуманитар алмашинувгача, элчиларнинг ташрифларидан биргаликда платформалар яратишгача ҳамкорлик қилиб келаяпмиз.

Хусусан, 2025 йил июль ойида бош консулхона иштирокида Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда «Линнан касб-ҳунар устахонаси»ни ташкил этиш тўғрисида битим имзоладик.

Ўтган ойда «Бир макон, бир йўл» концепцияси доирасида ўтказилган анжуманда Тошкент давлат транспорт университети, «Гуанчжоу Нанлин Автомобиль» АЖ, Гуандун илмий-техникавий ҳамкорлик иттифоқи билан «ҳукумат–олий таълим муассасаси–саноат-корхонаси» ҳамкорлигининг янги механизмини яратдик.

2025 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари делегацияси коллежимизга ташриф буюрди. Учрашувда Линнан касб-ҳунар устахонаси ва маданий алмашинув бўйича Хитой–Ўзбекистон марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Биз келгусида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларни ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича Ўзбекистон билан биргаликда янги ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Келаётган Янги йил байрами муносабати билан коллеж номидан барча ўзбекистонликларни чин дилдан қутлайман. 2026 йил барчангизга қутлуғ келсин. Оилангиздан файзу барака аримасин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш