Logo

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабанинг виза ва таълим билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал этилди

Февраль 23, 2026. 11:33 • 46 сония

47
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабанинг виза ва таълим билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал этилди

СЕУЛ, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси дипломатлари Кёнгидо провинциясидаги Seojeong университети раҳбарияти билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Университет вице-президенти Бае Санг Ви ва масъул раҳбарлар билан кечган мулоқотда таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида ушбу олийгоҳда таҳсил олаётган, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолгани сабабидан ўқишдан четлатилиш ва виза муддатини узайтира олмаслик хавфи остида қолган ўзбекистонлик талаба қизнинг муаммоси кўриб чиқилди.

Элчихона вакиллари томонидан талабанинг ижтимоий ва соғлиқ ҳолати атрофлича ўрганилиб, университет маъмурияти билан визани узайтириш ҳамда ўқишни давом эттириш бўйича муҳим келишувга эришилди. Натижада, талабанинг Жанубий Корея ҳудудида ноқонуний мақомга тушиб қолишининг олди олинди ва унинг таълимни муваффақиятли якунлаши учун зарур имкониятлар яратилди.

Мулоқот якунида томонлар талабалар билан ишлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва мунтазам алоқада бўлишга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш