Ўзбекистон ва Буюк Британия гендер тенгликни таъминлаш бўйича ҳамкорликни жадаллаштиради
Май 04, 2025. 12:19 • 36 сония
• 147
ЛОНДОН, 4 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг Гендер тенглиги масалалари бўйича махсус вакили Алисия Герберт билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Алисия Герберт мулоқот аввалида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гендер тенгликни қарор топтириш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
"Британия томони Ўзбекистонда хотин-қизларнинг олий таълим олиши, замонавий касб-ҳунар ва технологиялар, хорижий тилларни эгаллаши ва тадбиркорлик қобилиятини ривожлантириш учун молиявий ва техник ёрдамини кўрсатишдан манфаатдор", деди у.
Учрашув якунида гендер тенглигига эриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича конференция ташкил этилди