Тошкент шаҳрида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган марафон бўлиб ўтди
Май 26, 2024. 18:15 • 3 дақ
• 165
TОШКЕНТ, 26 май. /"Дунё" АА/. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлаш доирасида Спорт вазирлиги, Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили, Ўзбекистон махсус Олимпиадаси, ЮНИСЕФ ва "Корзинка" супермаркетлар тармоғи ҳамкорликда ногиронлиги бўлган болалар иштирокида марафон ўтказдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Яқинлашиб келаётган Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган марафон "Биз турлимиз. Биз тенгмиз." шиори остида ўтказилиб, болалар, БМТ ходимлари ва ривожланиш бўйича ҳамкорларни бирлаштирди.
Марафон ва унинг иштирокчилари ҳақида сўз юритган Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ўзаро уйғун эканлигини таъкидлади.
"Ушбу марафон ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқлари борлигини, улар тенг имкониятларга эга эканликларини намойиш этади", – деди Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова. – Ногиронлиги бўлган болаларга хайрия қилиниши керак бўлганлар эмас, балки улар биз ратификация қилган халқаро шартномаларга ва конституциявий кафолатларга асосан ҳуқуқ эгалари деб қарашимиз ҳамда уларнинг ҳуқуқларини биринчи ўринга қўйишимиз керак".
Спорт вазирлиги ва бошқа ҳамкорлар инклюзия каби ривожланиш интилишларини рағбатлантиришда спорт муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
"Спорт нафақат жисмоний саломатлик, балки болаларни тарбиялаш ва камол топтиришнинг қудратли воситасидир. Ёш авлод учун яхши келажак яратишга интилишда спорт муҳим роль ўйнайди, чунки у орқали биз нафақат спорт маҳоратини, балки ҳаётда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган куч, қатъият ва жамоавий руҳ қадриятларини ҳам ривожлантирамиз", – деди Ўзбекистон спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов.
Ўзбекистон махсус олимпиадаси томонидан сафарбар этилган 60 нафар ногиронлиги бўлган болалар марафонда мамнуният билан иштирок этдилар.
"Ногиронлиги бўлган болалар учун спорт афзал экани аниқ", – деди Ўзбекистон махсус олимпиадаси вице-президенти Гулнора Саидова. – Биз барча ота-оналар ва васийларни ўз фарзандларини ривожлантириш ва янги дўстлар орттиришга ёрдам берадиган спорт дастурларига жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқишга чорлаймиз".
"Спорт болаларни бирлаштиришнинг қудратли воситаси бўлиб, у дахлдорлик туйғусини уйғотади ва болаларни ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга ундайди", – деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба. – Бугун бирлик, ютуқ ва бу оддий йўлда юзага келган мулоқот чуқур эканлигини кўрсатадиган пойгага гувоҳлик қилиш ажойиб бўлди".
110 нафар, жумладан 60 нафар ногиронлиги бўлган болалар иштирокидаги марафон Тошкентдаги Экопаркда ўтказилди. Ушбу тадбир ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан стигма ва дискриминация ҳолатларига барҳам беришга ҳамда инклюзивликни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги адвокация ишлари учун муҳим платформа бўлди. Ушбу тадбир бир қатор ҳамкорларни, жумладан ривожланиш бўйича ташкилотлар ва хусусий секторни бирлаштирди.
"Корзинка" жамоаси ногиронлиги бўлган инсонлар инклюзиясига иштиёқ билан ёндашади. Бу ҳар бир соҳанинг жамоавий масъулияти эканини биламиз", – деди "Корзинка" супермаркетлар тармоғи кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов. – Хусусий сектор сифатида биз инклюзияни қўллаб-қувватлаймиз ва муваффақиятли жамоалар инклюзив жамоалар эканлигини таъкидлаймиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича конференция ташкил этилди