Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Польшада таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашди
Апрель 30, 2025. 12:41 • 40 сония
• 709
ВАРШАВА, 30 апрель. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхоновнинг Польшага амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Варшава техника университетида Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган ушбу тадбир давомида талабалар ўзларининг таълим жараёни, эришаётган ютуқлари, келажакдаги орзу-интилишлари ҳамда дуч келаётган муаммолари ҳақида сўзлаб беришди. Вазир ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов талабаларни тинглаб, уларга керакли тавсиялар берди, элчихона билан боғлиқ масалаларни жойида ҳал этиш бўйича чоралар кўрилди.
Шунингдек, мулоқот доирасида Польшада фаолият юритаётган, ўзининг фаоллиги ва билимга чанқоқлиги билан ажралиб турган, таълим соҳасида сезиларли ютуқларга эришган талабалар ташаккурнома билан тақдирландилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Қатар парламент аъзолари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди