Сенат раиси бошчилигидаги Олий Мажлис делегацияси Парламентлараро иттифоқнинг 152-ассамблеясида иштирок этмоқда
Апрель 15, 2026. 19:20 • 1 дақ
• 171
ТОШКЕНТ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси шу кунларда Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 152-ассамблеясида фаол иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси ахборот хизмати хабарига кўра, бу галги анжуман “Келажак авлодлар манфаатлари йўлида ишончни мустаҳкамлаш, барқарор тинчликни таъминлаш ва адолатни қарор топтириш” мавзусига бағишланган бўлиб, унда глобал аҳамиятга эга масалалар муҳокама қилинмоқда.
Ташриф доирасида делегация аъзолари бир қатор муҳим мулоқот ва форумларда қатнашиши режалаштирилган. Парламент аёл аъзолари форуми, Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғининг 5-конференцияси ҳамда Ёш парламент аъзолари форуми шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, Ўзбекистон делегациясининг парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама учрашувлари ўтказилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси