Ўзбекистон парламент делегацияси Лаҳор шаҳрида "Umer Group" компанияси фаолияти билан танишди
Октябрь 03, 2025. 09:16 • 2 дақ
• 186
ЛАҲОР, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов раҳбарлигидаги парламент делегацияси Лаҳор шаҳрида "Umer Group" компаниялар гуруҳи директори Муҳаммад Салим билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

1982 йилда ташкил этилган "Umer Group" энергетика, тўқимачилик, тери маҳсулотларини қайта ишлаш ва оёқ кийим ишлаб чиқариш, шакар саноати ва қурилиш соҳаларида фаолият юритади. Йиллик савдо айланмаси 500 миллион доллардан ортиқ бўлган компанияда 8 мингдан зиёд ходим меҳнат қилади.
Учрашувда компания фаолияти бўйича тақдимот ўтказилиб, асосий йўналишлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, тўқимачилик соҳасида ҳар ойда 7 миллион метр ип-калава ишлаб чиқарилаётгани, йилига 40 миллион метр тола бўялаётгани таъкидланди.
Шунингдек, компания оёқ кийим саноатида "Caterpillar", "Hush Puppies" ва "Clarks" каби йирик халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилиши, ҳар ойда 200 минг жуфт оёқ кийим ишлаб чиқараётгани қайд этилди.
Ўзбекистон парламент делегацияси аъзолари компаниялар гуруҳининг чорвачилик йўналишида лойиҳалари билан ҳам таништирилди. Ҳозирда компаниянинг фермасида 6000 бошдан зиёд қорамол парваришланмоқда.
Муҳаммад Салим компаниянинг шакар ишлаб чиқариш соҳасида саноат фаолияти бўйича ҳам атрофлича маълумот берди.
Учрашув чоғида компания раҳбарияти Ўзбекистон бозорини истиқболли йўналиш сифатида кўраётганини ва экспорт-импорт йўналишида янги ҳамкорлар изланаётганини маълум қилди. Шу мақсадда жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, маҳаллий бизнес вакиллари билан ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказиш режалаштирилгани билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Олий Мажлис Сенати раиси Венгрия Президенти билан учрашди