Ўзбекистон ва Польша парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари икки мамлакат ўртасида инвестициялар ва савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди
Август 06, 2025. 19:58 • 43 сония
• 62
ВАРШАВА, 7 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Польша Миллий Мажлиси Сенати билан ҳамкорлик гуруҳи аъзолари ва ушбу мамлакат парламентининг "Польша-Ўзбекистон" дўстлик гуруҳларининг биринчи қўшма мажлиси онлайн тарзда ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги инвестиция, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим. маданият, туризм ва миграция соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
"Ўзбекистон – Польша" ва "Польша – Ўзбекистон" парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ўз фаолияти доирасида сармоя ва савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиши кераклиги таъкидланди.
Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олдилар.
Учрашув якунида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва кенг қамровли шерикликни ривожлантириш қаратилган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Қатар парламент аъзолари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди