Logo

Тошкентда Ўзбекистон ва Австрия парламентлараро ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Июнь 18, 2025. 12:30 • 50 сония

61
Тошкентда Ўзбекистон ва Австрия парламентлараро ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча Австрия Федерал кенгаши раиси Андреа Эдер-Гитшталер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, бу Австрия парламенти раҳбариятининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифидир. Ташриф икки давлат парламентлараро ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.

Музокаралар чоғида парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя соҳасида тажриба алмашиш, туризмни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, барқарор ривожланиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ёшлар сиёсати каби кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева таъкидлаганидек, давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатимизда парламент ваколатлари изчил кенгайиб, хотин-қизларнинг сиёсатдаги иштироки янги босқичга кўтарилмоқда.

Суҳбат давомида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан халқаро парламент ташкилотлари доирасида фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди ва қатор аниқ ташаббуслар илгари сурилди.

Парламентлар ва тегишли қўмиталар раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш, парламентлараро дўстлик гуруҳларининг қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш шулар жумласидандир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш