Logo

Ўзбекистон Космик фазони тадқиқ қилиш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилиши мумкин

Июль 22, 2024. 09:57 • 2 дақ

221
Ўзбекистон Космик фазони тадқиқ қилиш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 22 июль. /"Дунё" АА/. Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида "Космик фазо, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида"ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, бугунги кунга қадар шартномага 114 давлат қўшилган. Мазкур шартнома космик фазонинг ҳуқуқий мақоми асосларини қамраб олувчи 17 та моддани ўз ичига олади.

Сенаторлар халқаро ҳужжатга мамлакатимиз қўшилиши Ўзбекистонга космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беришини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Космик фазо, шу жумладан Ой ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолият тамойиллари тўғрисидаги шартномага қонун билан қўшилиш халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига асосланган ҳолда давлатимиз космик соҳа ҳуқуқий тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарор қабул қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш