Ўзбекистон элчиси Ўмон Бош вазирининг ўринбосари билан икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилди
Март 29, 2024. 11:23 • 43 сония
• 109
МАСКАТ, 29 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Бош вазирининг мудофаа ишлари бўйича ўринбосари Саид Шихоб бин Ториқ Ол Саид билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўмон томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий мамлакатлар, хусусан Кўрфаз араб давлатлари билан савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Мулоқотда икки томонлама алоқаларнинг ривожланишига муҳим роль ўйновчи тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини қайта тиклаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Саид Шихоб бин Ториқ Ол Саид Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларни диққат билан кузатиб бораётганини ва уларни юқори баҳолашини таъкидлади. Ўмон Бош вазири ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ўзаро ҳамкорликка оид таклифларнинг амалий ижросини таъминлашга кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди