Туркманистон Президенти 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади
Ноябрь 15, 2025. 20:42 • 2 дақ
• 215
ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий даражадаги музокаралар кун тартибига Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, сув-энергетика, маданий ва гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари киритилган.
Ташриф доирасида давлат раҳбарлари "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонасининг очилиш маросимида иштирок этишади.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари халқаро ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши ва икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.
Туркманистон Президенти, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси