Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Май 18, 2026. 13:55 • 2 дақ

65
Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида Боку шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, пойтахтнинг Конгресс-марказида Ўзбекистон Президентини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах қутладилар.

Иштирокчиларнинг биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Бу галги форумнинг мавзуси – “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар”. Унда давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форум кун тартибидан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш