Ўзбекистон Президенти “Hyundai Motor Group”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Сентябрь 15, 2026. 16:12 • 2 дақ

18
Ўзбекистон Президенти “Hyundai Motor Group”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” компаниялари раҳбарларини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрига ташриф доирасида бугун “Hyundai Motor Group” стратеги бўйича президенти Ким Сон, “Kia Motors” катта вице-президенти Чо Сан Ун ва “Hyundai Rotem” директорлар кенгаши раиси Ли Ён Бэ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, компаниялар гуруҳининг Ўзбекистонда автомобиль ва транспорт соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланди. Жиззахда ташкил этилган автомобиль кластерида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва автомобиль бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш даражасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

“Kia” автомобилларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжири йўлга қўйилаётгани ва экспорт ҳажми ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Янги русумдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлаш ва пресслаш цехини ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, электр ва гибрид автомобиллар йиғишни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Hyundai Rotem” поездлари Тошкент – Хива йўналишида қатнай бошлади ва йўл вақтини икки баробар қисқартирди. Компания томонидан қўшимча поездларни етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда “Hyundai Rotem” сервис марказини ташкил этиш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда электр двигателлари учун магнитлар ишлаб чиқариш масаласини ўрганиш муҳимлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш