Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашув ўтказди
Сентябрь 15, 2026. 12:15 • 55 сония
• 93
ТОШКЕНТ, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Сеул шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сукни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, алоҳида стратегик шериклик муносабатларини савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, технологиялар, транспорт-логистика соҳаларида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Инновацион-технологик ҳамкорликни чуқурлаштиришга устувор аҳамият қаратилди.
Савдо, молия ва инвестиция, рақамли иқтисодиёт ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида, Кореянинг илғор технологиялари ва Ўзбекистоннинг хомашё базасидан фойдаланган ҳолда муҳим минералларни қайта ишлаш борасида, шунингдек, транспорт ва темир йўл инфратузилмаси ҳамда ҳудудлараро алоқалар йўналишларида шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси