Ўзбекистон Президенти Каллибек Камалов хотирасини ёд этди
Сентябрь 18, 2026. 14:20 • 2 дақ
• 98
ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қорақалпоғистон Республикасига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сафарни бошлашдан аввал Ўзбекистон етакчиси атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камаловнинг хонадонига ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, марҳумнинг ҳаққига дуои фотиҳа қилинди.
Президентимиз марҳумнинг ибратли ҳаёт йўли, эзгу ишлари ва эл-юрт равнақи йўлидаги хизматларини ёдга олди. Ўтганлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш, катталарни эъзозлаш ёш авлод учун ибрат эканини таъкидлади.
Жорий йил февраль ойида вафот этган Каллибек Камалов кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, аҳоли турмушини яхшилашга катта ҳисса қўшди.
Кейинги йилларда нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кексаларни қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ёшлар тарбиясида фаол иштирок этди. Хизматлари “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси