Logo

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президентини туғилган куни билан телефон орқали табриклади

Декабрь 24, 2025. 15:06 • 2 дақ

711
Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президентини туғилган куни билан телефон орқали табриклади

ТОШКЕНТ, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун бўлиб ўтган телефон мулоқотида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, уни бирлаштириш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги тарихий ролини алоҳида қайд этди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Жорий Иқтисодий кооперация йилида биргаликда амалга оширилган ишлар унумли бўлгани мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Барча даражада самарали мулоқотлар ва алмашинувлар давом этмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш жадал суръатларда ўсиб бормоқда, “йўл харитаси” асосидаги 20 та устувор йўналишдаги лойиҳалар фаол паллага кирган.

Тадбирларга бой маданий-гуманитар алмашинувлар дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш