Ўзбекистон Президенти Чўлпонота шаҳрига келди
Июль 30, 2026. 14:32 • 51 сония
• 62
ТОШКЕНТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан бугун Қирғизистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Чўлпонота шаҳридаги “Иссиқкўл” халқаро аэропортида уларни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Бугун етакчилар музокара давомида Ўзбекистон – Қирғизистон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.
Президентимиз Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси