Ўзбекистон Президенти Жаҳон метеорология ташкилоти бош котибини қабул қилди
Ноябрь 10, 2026. 23:20 • 58 сония
• 57
ТОШКЕНТ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Анталия шаҳрига амалий ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селеста Сауло билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбатда иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш, экстремал об-ҳаво ҳодисаларига нисбатан бардошлиликни ошириш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ЖМТ билан гидрометеорология инфратузилмасини модернизация қилиш, об-ҳавони кузатиш тизимларини такомиллаштириш, маълумот алмашиш каби йўналишларда кўп йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келинаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Атмосфера мониторинги, қум ва чанг бўронларини прогноз қилиш ҳамда ҳаво сифатини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Якунда иқлим кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича амалий шерикликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси