Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Словения етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди
Ноябрь 11, 2026. 18:36 • 54 сония
• 11
ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Словения Президенти Наташа Пирц Мусар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ўтган йили Словенияга амалга оширилган ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Товар айирбошлаш ҳажми ўсгани мамнуният билан қайд этилди. Транспорт, шаҳарсозлик, муҳим минерал ресурслар ва фармацевтика соҳаларида кооперацияни ривожлантириш ҳамда маданий ва туристик алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро шерикликни, шу жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик доирасида янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси