Ўзбекистон Президенти Покистоннинг “Engro Group” компанияси раҳбарини қабул қилди
Февраль 06, 2026. 17:02 • 28 сония
• 55
ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифи доирасидаги ишбилармонлик тадбирлари давомида “Engro Group” компанияси раиси Аҳсан Зафар Сайид билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, компания Покистоннинг энергетика хавфсизлигига катта ҳисса қўшиб, энергетика, нефть-кимё ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида катта тажрибага эга.
Суҳбатда Президентими компаниянинг кимё саноатидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш ва чорва маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шериклик учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
