Ўзбекистон Президенти 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Май 17, 2026. 12:14 • 52 сония

101
Ўзбекистон Президенти 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

ТОШКЕНТ, 17 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Шунингдек ўқинг

Форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган.

Ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш