Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Сентябрь 01, 2026. 00:05 • 2 дақ

17
Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 31 август. /“Дунё” АА/. Бишкек шаҳрига амалий ташриф доирасида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12 фоизга ошди.

Саноат, энергетика, металлургия, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ўзаро савдонинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ўртасидаги фаол маданий-гуманитар алмашинувларни келгусида ҳам кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар икки томонлама ва кўп томонлама форматлардаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш