Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Июль 24, 2026. 18:10 • 2 дақ
• 25
ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Россия етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқининг фаровонлиги йўлидаги фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, устувор йўналишларда етакчи корхона ва компанияларнинг кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алмашинув фаол давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси