Logo

Воронеждаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Март 19, 2026. 10:30 • 59 сония

168
Воронеждаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

ВОРОНЕЖ, 19 март. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз дипломатлари Воронеж вилоятида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида дипломатик миссия вакиллари Воронеж вилоятидаги йирик корхоналар ва қурилиш компанияларида бўлиб, юртдошларимизнинг иш жойлари ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. Асосий эътибор фуқароларимизнинг бандлиги ва ижтимоий таъминоти масалаларига қаратилди.

Ҳамюртларимизга консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, меҳнат шартномалари шартларига риоя қилиш ҳамда яшаш ва меҳнат фаолияти бўйича ўрнатилган қоидаларга қатъий амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Дипломатлар фуқароларимизни бўлиб турган мамлакат қонунчилигига қатъий риоя этишга, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ва шахсий масъулиятни оширишга чақирди.

Элчихона ва Бош консулхона томонидан Россия ҳудудидаги ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ана шундай манзилли тадбирлар изчил давом эттирилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш