Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарёда ифторликлар бўлиб ўтди
Март 17, 2026. 14:00 • 50 сония
• 103
ТОШКЕНТ, 17 март. /“Дунё” АА/. 13–15 март кунлари Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарё вилоятининг Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида яшовчи кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу хайрли тадбирлар Ўзбекистон Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Ўтказилган тадбирларда Шўрчи туманидан 250 киши, Қумқўрғон туманидан 250 киши ҳамда Жарқўрғон туманидан 240 киши қатнашди.
Ифторликка йиғилганлар юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар бардавом бўлишини тилаб дуо қилишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси