Ўзбекистон ва Португалия ТИВ раҳбарлари қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишни келишиб олдилар
Апрель 09, 2026. 21:00 • 2 дақ
• 46
ЛИССАБОН, 9 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Португалия ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Португалия ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел жаноблари билан очиқ ва самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Португалия муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Агросаноат, инфратузилма, «яшил» энергетика, туризм, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа муҳим соҳаларда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга келишиб олдик.
Шунингдек, Вазирликларимиз ўртасида ахборот алмашинуви ва илғор тажрибаларни ўзаро ўрганишга қаратилган Англашув меморандумини имзоладик.
Мазкур ҳужжат икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, институционал мулоқотни чуқурлаштириш ҳамда самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга хизмат қилади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси