Рамазон ойи муносабати билан Нью-Йоркда ифторлик дастурхони ёзилди
Март 08, 2026. 12:00 • 58 сония
• 114НЬЮ-ЙОРК, 10 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Нью-Йорк шаҳрида ифторлик ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда ўзбек жамоатчилиги ва диаспора вакиллари, жамоат ташкилотлари фаоллари ҳамда АҚШда яшаётган ватандошлар иштирок этди. Ифторликнинг ташкил этилиши мамлакат раҳбариятининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва ўзбек диаспораси бирдамлигини ривожлантиришга қаратилган изчил сиёсатининг яна бир тасдиғи бўлди.
Нью-Йоркда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, учрашувда маданий-диний анъаналарни асраб-авайлаш, ватандошлар ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон раҳбариятига хориждаги ватандошларга кўрсатилаётган эътибор ва доимий қўллаб-қувватлов учун самимий миннатдорлик билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



