100 нафар “Президент ҳожилари” Мадинада кутиб олинди
Май 19, 2026. 18:06 • 51 сония
• 109
МАДИНА, 19 май. /“Дунё” АА/. 18 май куни “Ҳаж–2026” мавсумига тайёргарлик доирасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаж зиёратини адо этиш учун юборилган 100 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мадина халқаро аэропортида ўзбекистонлик зиёратчиларни юртимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодиржон Турғунов бошчилигидаги дипломатлар ҳамда ушбу давлат расмийлари кутиб олди.
Зиёратчилар замонавий шинам автобусларда, полиция ҳамроҳлигида меҳмонхонага жойлаштирилди.
Гуруҳ вакиллари кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Ўзбекистон Президентига самимий миннатдорлик изҳор этиб, яратилган шароитларни зиёратчиларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ифодаси сифатида қабул қилишини таъкидлади.
Ватандошлар давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик тилаб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ўзбекистоннинг янада равнақ топиши учун дуо қилишини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




