Тошкентда “Самарали ва кучли ижтимоий сиёсатни шакллантиришда парламентларнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бошланди

Август 18, 2026. 11:00 • 51 сония

127
Тошкентда “Самарали ва кучли ижтимоий сиёсатни шакллантиришда парламентларнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бошланди
Тошкентда “Самарали ва кучли ижтимоий сиёсатни шакллантиришда парламентларнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бошланди

ТОШКЕНТ, 18 август. /“Дунё” АА/. Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) “Самарали ва кучли ижтимоий сиёсатни шакллантиришда парламентларнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ташқи ишлар вазирлигининг Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази (ТСТМ) ҳамда ЖИДУ ҳузуридаги Халқаро истиқболли тадқиқотлар институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференция Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни қабул қилинган “Ижтимоий тараққиётни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюцияни амалий жиҳатдан татбиқ этиш масалаларига бағишланади.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш