ТХИФ доирасидаги теннис турнири халқаро инвесторлар ва бизнес вакилларини бирлаштирди

Июнь 15, 2026. 21:30 • 2 дақ

226

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /“Дунё” АА/. V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамкорлигида теннис бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтган ушбу спорт тадбири Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси кўмагида ташкил этилди. Турнир халқаро инвестиция ҳамжамияти, хорижий компаниялар ва маҳаллий бизнес вакилларини бирлаштирди. Иштирокчилар орасида “Acwa”, “Rothschild & Co”, “BlackRock”, “International Hospitals Group” каби компаниялар ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи ташкилотлари вакиллари бор эди.

Дастурнинг асосий воқеаларидан бири Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан “Аcwа” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Generations United” (Авлодлар бирлашуви) ижтимоий ташаббусининг тақдимоти бўлди. Лойиҳа авлодлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, мураббийлик маданиятини ривожлантириш ва спорт орқали соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган.

Ташкилотчилар Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги бундай тадбирларнинг ўтказилиши халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва ижтимоий ташаббусларни илгари суришга хизмат қилишини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш