Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди
Июнь 01, 2024. 13:49 • 35 сония
• 140
ТОШКЕНТ, 1 июнь. /"Дунё" АА/. Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) туризм соҳасидаги раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари йиғилишида халқаро тадбирни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳамда мамлакатда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.
Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлигини, жумладан, "яшил" ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишларда самарали лойиҳалар ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди