Ўзбекистон дипломатлари Беларуснинг Пинск шаҳрида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашдилар
Май 03, 2025. 11:16 • 44 сония
• 70
ПИНСК, 3 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Беларуснинг Пинск шаҳрига сафарлари давомида Полесье давлат университетида бўлдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ташриф давомида мазкур олий таълим муассасаси раҳбарияти ва университетда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди.
Юртдошларимиз билан кечган суҳбатда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, таълим тизимини янада такомиллаштириш, янги олий таълим муассасаларини ташкил этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган дастурлар тўғрисида айтиб ўтилди. Юртимизнинг бой маданияти, тарихи ва туризм салоҳиятини Беларусь ҳудудида тарғиб этишга қаратилган тадбирларни биргаликда ташкил этишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, хориждаги ватандошлар манфаатлари ҳимоясини муносиб таъминлаш ва уларга консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича дипломатик ваколатхона томонидан қилинаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон элчихонаси ватандош талабаларнинг ташаббусларини ҳар доим қўллаб-қувватлаши қайд этилди.
Мулоқотда ватандош талабаларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам тингланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди