Ўзбекистон дипломатлари Санкт-Петербург шаҳрида таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашдилар
Апрель 29, 2025. 09:17 • 2 дақ
• 88
САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Санкт-Петербург технологиялар бошқаруви ва иқтисодиёт университетида Россияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган ХІ халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Замонавий Россияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусидаги конференцияда университет профессор-ўқитувчилари, давлат хизматчилари ҳамда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирок этишди.
Мамлакатимиз Бош консулхонаси вакиллари анжуман доирасида университет раҳбарияти билан алоҳида учрашув ўтказди. Унда ватандошларимизнинг таълим олиши ва уларга яратилган шароитлар тўғрисида фикр алмашилди.
Университет раҳбариятига кўра, ҳозирги кунда мазкур олий таълим муассасасида 10 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг 300 нафардан ортиғи чет элдан, жумладан, 50 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
Университет ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи Георгий Варламов ўзбекистонлик талабалар ўзларининг фаоллиги, илм эгаллашга чанқоқлиги ва ҳар бирга вазифага масъулият ёндашишлари билан бошқалардан ажралиб туришини таъкидлади.
Дипломатлар, шунингдек, Санкт-Петербург технологиялар бошқаруви ва иқтисодиёт университетида ўқиётган ватандош талабалар билан мулоқот қилдилар.
Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган янгиланишлар, таълим жабҳасидаги ислоҳотлар, хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида сўзлаб берилди. Миллий қадриятларимиз ва халқимизга ёт бўлган турли ғоялар, ноқонуний оқимлар ортидан эргашмаслик юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.
Бўлиб ўтган мулоқот якунида талабалар ўзларининг консуллик-ҳуқуқий ва миграция масалаларига оид саволларига Бош консулхона ходимларидан атрофлича жавоб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Карачида оғир вазиятга тушиб қолган юртдошимиз ҳолидан хабар олинди
Малайзияга ташриф буюришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига