Logo

Ўзбекистоннинг бой маданий мероси Олмаотада ўтказилган халқаро тадбир меҳмонларида катта таассурот қолдирди

Май 02, 2025. 11:24 • 48 сония

49
Ўзбекистоннинг бой маданий мероси Олмаотада ўтказилган халқаро тадбир меҳмонларида катта таассурот қолдирди

ОЛМАОТА, 2 май. /"Дунё" АА/. Олмаота шаҳридаги Сулаймон Демиерель номидаги университетда ўтказилган "Халқаро маданият куни" тадбирида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси намойиш этилди, деб хабар қилмоқда Дунё АА мухбири.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ва мазкур университетда таҳсил олаётган ватандош талабалар томонидан мамлакатимиз стендни ташкил этилди. Унда Ўзбекистон маданияти, халқимизнинг урф-одат ва анъаналари намойиш этилди.

Ўзбек миллий либослари, сархил мева-сабзавотлар, нон маҳсулотлари, турли ширинликлар ва миллий таомларимиз йиғилганларга катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнггида хорижий талабалар томондан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Ўзбекистонлик талабалар ижросидаги миллий рақслар ва қўшиқлар йиғилганлар томонидан давомий олқишлар билан кутиб олинди.

Ўзбекистон дипломатлари Сулаймон Демирель номидаги университет ректори билан алоҳида учрашув ўтказдилар. Қозоғистон вакили Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари билан таништирилди. Шунингдек, томонлар икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш