Logo

Озарбайжонда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди

Ноябрь 25, 2025. 08:04 • 39 сония

149
Озарбайжонда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди

БАКУ, 25 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси дипломатлари хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Соғлигидаги жиддий муаммолар, жумладан, микроинфарктни бошидан кечирган ҳамюртимиз мамлакатимиз элчихонасига ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Элчихона билдирган маълумотларга кўра, фуқаро кўп йиллар давомида Озарбайжонда зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан яшаб келган ва доимий кўчиб юришлар оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам йўқотган.

Фуқаронинг тиббий ҳолати, доимий яшаш жойининг йўқлиги ва оғир моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, дипломатларимиз томонидан авиачипта сотиб олишни ҳам ўз ичига олган шошилинч репатриация ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда фуқаро ватанга муваффақиятли қайтарилди ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан юртдошимизга барча зарурий тиббий ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш