Москва шаҳрида Россияда вақтинча бўлиб ўтган Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди
Апрель 30, 2025. 12:24 • 43 сония
• 61
МОСКВА, 30 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Шохрух Аминов раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси ташриф билан Россияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташрифи доирасида мамлакатимиз элчихонасида Россия ҳудудида вақтинча яшаб турган Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Шунингдек, делегация аъзолари Москва шаҳридаги қурилиш объектларидан бирига бориб, у ерда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашишди. Мазкур тадбирлар доирасида делегация аъзолари ҳамюртларимизнинг мурожаатларини тинглаб, улар дуч келаётган муаммолар билан танишдилар.
Шу каби, Россиядаги меҳнат фаолияти ва яшаш жараёнидаги муаммолар муҳокама қилинди ва меҳнат шароитлари, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши ҳамда ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига оид масалалар кўриб чиқилди.
Учрашувларда кўтарилган масалалар бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олиниб, Россия прокуратура органларига юборилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди